АсосийSiyosat

Эртага Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

'Эртага Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан жорий йил 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган.

Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.

    Бошқа янгиликлар