1

Хитойдан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси номига 75 кг. “прегабалин”юборилгани аниқланди (видео)

ЖИНОЯТ 03.08.2023, 17:53
Хитойдан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси номига 75 кг. “прегабалин”юборилгани аниқланди (видео)

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддасини почта жўнатмалари орқали хориждан олиб келиш ва қадоқлаб сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда darakchi.uz'га ДХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда.


Хусусан, 2 та ҳолатда Хитой давлатидан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси номига юборилган почта жўнатмалари кўздан кечирилганда уларнинг ичида полиетилен пакетларга солинган, оқ рангли, кукунсимон, ҳидсиз моддалар борлиги аниқланиб, экспертизадан ўтказилди. 
Натижада ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 75 кг. 373 граммни ташкил этиб, улар “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси эканлиги аниқланди. 
Лекин жўнатмаларга доир ҳужжатларда юк эгалари “прегабалин” моддасининг ҳақиқий номини яшириб, гўёки косметик хом-ашё сифатида кўрсатишган. 
Тезкор тадбир давомида ушбу жўнатмаларни жиноий гуруҳ вакили қабул қилиб олган вақтида ушланди. 
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, гуруҳнинг қолган 4 нафар аъзоси ҳам процессуал тартибда қўлга олинди. 
Улар томонидан ижарага олинган хонадонда эса кучли таъсир қилувчи моддаларни қадоқлаш учун мўлжалланган кичик лаборатория борлиги аниқланди. 
Ушбу манзилда “прегабалин” моддаси бўш капсулаларга қадоқланиб, сўнгра ижтимоий тармоқлар орқали унинг сотуви йўлга қўйилган. 
Таъкидлаш лозимки, жиноий гуруҳдан олиб қўйилган 75 кг. 373 гр. “прегабалин” моддасидан 150 минг донадан ортиқ капсула кўринишидаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари тайёрланиб, сотувга чиқарилганида кўплаб ёшларни заҳарлаши мумкин эди.  
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1