Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда ўтказиб келинаётган назорат тадбирлари давомида бир қатор ноқонуний ҳолатлар аниқланмоқда.
Хусусан, шундай ҳолатлардан бири яқинда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани, “Ғайрат” МФЙда яшовчи Ш. Э. томонидан содир этилгани маълум бўлди.
Гап шундаки, у ўзига тегишли ошхона электр қурилмаларини тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 427,7 минг кВт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Бу билан таъминот корхонасига 191,5 миллион сўм миқдорда зарар етказган.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Назорат тадбирлари давом этмоқда.






