АсосийJamiyat

⚡️3 та тижорат банкида Ислом молияси мезон тартиблари жорий этилади

'⚡️3 та тижорат банкида Ислом молияси мезон тартиблари жорий этилади'ning rasmi

3 та тижорат банкида Ислом молияси мезон тартиблари жорий этилади, дея хабар бермоқда ЎзА. 

Қайд этилишича, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра келгуси етти йилда:

- камида 3 та тижорат банкида Ислом молияси мезон ва тартиблари жорий этилади.

- банкларни хусусийлаштириш кенгайтирилади ва давлат ихтиёрида 3-4 та банкни сақлаб қолинади.

- банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкини жалб қилинади.

Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра келгуси етти йилда:

- молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажми 40 миллиард долларга етказилади.
- банк омонатлари ҳажми 4 баробарга оширилади.
- Кредит фоизлари 10-12 фоизгача туширилади, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар