Навоийда тадбиркорга 1 млдр сўм кредит олиб беришни ваъда қилиб алдаган МЧЖ раҳбари ушланди

ЖИНОЯТ 04.08.2023, 15:15
Навоийда тадбиркорга 1 млдр сўм кредит олиб беришни ваъда қилиб алдаган МЧЖ раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда муқаддам судланган А.А. “B.B.” МЧЖ раҳбари Ш.Д.нинг ишончига кириб, унга тижорат банкларидан 1 млрд сўм кредит олиб бериш эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1