АсосийJinoyat

Фарғонада умра йўлланмасини тайёрлаб беришини айтиб, 20 минг долларни ўзлаштирган шахс ушланди (видео)

'Фарғонада умра йўлланмасини тайёрлаб беришини айтиб, 20 минг долларни ўзлаштирган шахс ушланди (видео)'ning rasmi

Фарғона вилоятида умра зиёрати учун йўлланма тайёрлаб беришни ваъда қилиб, фуқарони чув туширган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББга ариза билан мурожаат қилган фуқаро Telegram орқали суҳбатлашган номаълум шахс унга 25 дона умра зиёрати учун йўлланма тайёрлашни таклиф қилиб, банк картасига 20 минг 50 долларни ўтказиб олган. Бироқ у берган ваъдасини бажармай яшириниб юрганини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор қидирувлар давомида пулларни ўзлаштирган шахс аниқланди.

1996 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Олтиариқ тумани ҳудудида яшовчи шахс қўлга олиниб, терговга жалб қилинган. Ҳозирда ушбу шахснинг Тошкент шаҳри ҳудудида содир этилиб, фош этилмасдан қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар