1

Нурафшонда қурувчи фирма қўшиб ёзиш орқали 462,9 млн сўм ўзлаштиргани аниқланди

ЖИНОЯТ 04.08.2023, 17:20
Нурафшонда қурувчи фирма қўшиб ёзиш орқали 462,9 млн сўм ўзлаштиргани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “L.I.” МЧЖ масъул шахслари 4 та МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли турар жой биноларини реконструкция қилишда расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали жами 462,9 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1