АсосийDunyo

Грузияда содир бўлган кўчки қурбонлари сони кўпайиб бормоқда

'Грузияда содир бўлган кўчки қурбонлари сони кўпайиб бормоқда'ning rasmi

Грузия соғлиқни сақлаш вазири Зураб Азарашвили шанба куни қутқарувчилар Шовидаги кўчки жойида ўн учинчи қурбоннинг жасадини топгани ҳақида маълум қилди.

“Вазият ҳар дақиқада ўзгариб бормоқда, қутқарувчилар ўн учинчи қурбонни топишди. Яна 23 кишини қидириш давом этмоқда, биз уларни тирик топишга умид қиламиз”, деди у журналистларга.

Қидирув ишларида 400 нафар қутқарувчи ва 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этиб, вайрон бўлган коттежлар ўрнида икки метрлик лой ва тош оқимларини қазишмоқда.

Шовидаги кўчки 3 август куни кечқурун содир бўлган эди. Оқибатда электр узатиш линиялари, кўприклар ва йўллар, шунингдек, сайёҳлик уйлари ва меҳмонхона зарар кўрган.

Айни дамда офат ҳудудидан 200 дан ортиқ одам эвакуация қилинган.

Ҳокимият вертолётларни фалокат оқибатларини бартараф этишга жалб қилган.

Фожиа муносабати билан 7 август Грузияда мотам куни деб эълон қилинди.

    Бошқа янгиликлар