АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда хорижликлар бошқарувидаги юк машина дарёга тушиб кетди

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари 2 нафар Тожикистон фуқароларин...

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари 2 нафар Тожикистон фуқароларининг ҳаётини сақлаб қолди. 

Бошқарманинг маълум қилишича, ҳодиса бугун, 5-август куни соат тахминан 17:40 ларда Ғузор тумани "Оби-ҳаёт" МФЙ Пачкамар қишлоғи ҳудудидан ўтувчи "Термез-Тошкент" М-39 автомобил йўлининг 1249 километрида юз берган. 

"Daf" юк машинаси эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб, "Ғузор дарёсига" тушиб кетган, натижада 2 нафар Тожикистон фуқаролари турли даражадаги тан жароҳати олиб, юк машинасида қисилиб қолишган.

Келиб тушган хабарга кўра, Ғузор туман ФВБ дан қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:55 ларда етиб борган, ёнғин-қутқатувчиларининг саъй ҳаракатлари ва маҳаллий фуқароларнинг кўмагида 2 нафар фуқаро қутқариб олиниб, туман Тиббиёт бирлашмасига юборилди. Ҳозирда фуқаролар шифокорлар назоратида.

Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар