Ижтимоий тармоқларда Андижонда ногирон абитуриентни елкасида кўтариб, имтиҳонга кўтариб олиб кириб қўйган ички ишлар ходимининг сурати тарқалди.
Ҳоким Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этган ДХХ кубоги Андижон вилояти босқичининг финал ўйини очилиш маросимида ушбу ички ишлар ходими ҳам саҳнага таклиф этилди.
“Бу йигит ИИБ ходими қандай бўлиши кераклигини бутун дунёга кўрсатиб қўйди, – деди ҳоким.
Муносиб хизмати учун ходим тақдирланди.






