Россиялик қўшиқчи Ладу Дэнс бахтсиз ҳодиса натижасида мия жароҳати билан касалхонага ётқизилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қўшиқчи Сочидан Москвага келган ва Домодедово аэропортидан Рубльёвкадаги уйи томон йўл олган.
Подолск вилоятида учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Машиналардан бирида қўшиқчи бўлган.
ИИВнинг Москва вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, воқеа оқибатида тўрт киши жабрланган.
Ладу Дэнс бошидан жароҳат олиб, шифохонага етказилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.






