АсосийDunyo

Тожикистонда юк машинаси аввал бир нечта автомобилларга урилиб, кейин уйларга кириб кетди: 10 киши ҳалок бўлган (видео)

'Тожикистонда юк машинаси аввал бир нечта автомобилларга урилиб, кейин уйларга кириб кетди: 10 киши ҳалок бўлган (видео)'ning rasmi

Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрида юк машинаси бошқа енгил автомобиллар ва турар-жой биноларига бориб урилган. 10 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳат олиб касалхонага ётқизилди.

Ҳодиса 6 август куни кечқурун Душанбе-Кўлоб-Хороғ автомобиль йўлида содир бўлган. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги қурбонлар сонига аниқлик киритмаган ҳолда хабар берган. Унинг сўзларига кўра, автоҳалокатга тормознинг носозлиги сабаб бўлган. Президент ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ТАСС агентлигига қурбонлар ва жароҳатланганлар сонини аниқлади.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Президент Имомали Раҳмон воқеа жойига Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳукумат ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбарларини, Хатлон вилояти раисини жўнатди.

 

    Бошқа янгиликлар