АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Покистон ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилади

'Ўзбекистон ва Покистон ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилади'ning rasmi

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик қилади.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Ўзбекистон ҳамда Покистон ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битим (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилинди.

Битим Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳадаги ўзаро ҳамкорлик икки давлат қуролли кучларининг мудофаа салоҳиятини янада ошириш ҳамда минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар