Кеча, 6 август куни соат 16:30 да Тошкент вилояти ФВБга “Қорасув” дарёсининг Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида икки нафар ўсмир йигит қолиб кетганлиги ва уларга ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, зудилк билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган. Маълум бўлишича, икки нафар ўсмир йигит дарё сувининг сатҳи пастлигидан фойдаланиб дарёнинг марказ қисмида балиқ овламоқчи бўлишган. Бир оздан сўнг сув сатҳи кўтарилилиб, оқим тезлашганлиги боис, йигитлар қирғоққа чиқа олмаган.
Қутқарувчиларнинг саъйи ҳаракатлари натижасида йигитлар соғ-саломат қирғоққа олиб чиқилиб, яқинларига топширилган.
07.08.2023 14:41
"Қорасув" дарёсида қолиб кетган 2 йигит қутқарилди






