"Super Nol" тарифи билан мижозлар ҳар куни мутлақо текин Humans тизимидаги рақамларга қўнғироқ қилишлари ва Телеграмда суҳбатлашишлари мумкин.
2023 йил 7 августдан бошлаб Humans'да янги ноёб "Super Nol" тарифини фаоллаштириш мумкин. Мижозларга ҳар куни мутлақо текин Телеграмдан фойдаланиш учун 33 МБ ва Humans тармоғидаги рақамларига қўнғироқлар учун 20 дақиқа берилади.
Текин дақиқалар ва мегабайтлар ҳар куни янгиланиб боради. Тариф абонент тўловисиз, ҳисобда маблағлар бўлмаса ҳам, ҳеч қандай қўшимча шартларсиз ишлайди.

"Биз Humans'да мулоқот қилиш табиий экан, алоқада бўлиб туришга ҳеч қандай сарф-харажат қилинмаслик ҳам табиий деб ҳисоблаймиз. Шу боис, биз янги ноёб "Super Nol" тарифини ишга тушурдик. Энг яқин инсонларимиз доимо ёнимизда — бир қўнғироқ, бир хабар, бир юборилган фотосурат ёки табассум белгиси (смаилик) масофасида бўлишлари керак. Доимо алоқада бўлишга ва бир биримизга ғамхўрлик қилишга ёрдам берамиз. Ҳуманс бу инсонлар ҳақида, мулоқот эркинлиги ҳақида», — дейди Владимир Добринин, Ҳуманс Гроуп бош директори ва асосчиси.

"Super Nol" тарифида Humans супер иловаси мижозлари бошқа текин хизматлардан ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади, жумладан уларга қуйидагилар ҳавола:
1. Ўзбекистондаги ҳар қайси рақамлардан кирувчи қўнғироқлар — текин;
2. Ўзбекистон бўйича ҳар қайси рақамлардан барча кирувчи СМС-хабарлар — текин;
3. Humans тармоғидаги рақамларга кунига 20 дақиқа чиқувчи қўнғироқлар — текин;
4. Телеграмда кунига 33 МБ — текин;
5. Ўзбекистондаги ҳар қайси картадан ҳар қайси картага пул ўтказиш — текин, яъни комиссия 0% ни ташкил қилади;
Тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш учун иловадаги трафик учун тўлаш ва қўшимча гигабайтлар тўпламини сотиб олиш керак эмас.
Ўзингиз ва яқинларингиз янги "Super Nol" тарифига уланиши учун тўрт оддий қадам қуйидагилардан иборат:
1. Ҳуманснинг Интернетдаги саҳифасида ҳавола орқали рақамни танлаш ва Ўзбекистон ҳудудида исталган нуқтага текин етказиб беришни расмийлаштириш мумкин;
2. СИМ-картани илованинг ўзида фаоллаштириш керак, Humas етказиб берувчиси бунда албатта ёрдам беради;
3. қадам иловасининг «Алоқа» саҳифасида «0 дақиқа» ни танлашингиз керак бўлади — бунинг жумласига Ҳуманс тармоғидаги рақамларга текин қўнғироқлар учун кунига 20 дақиқа ҳам киради;
4. Шу жойнинг ўзида «0 ГБ» ни ҳам танлашингиз керак бўлади - Телеграмдан фойдаланишингиз учун кунига 33 МБ ажратилган.
Шунинг ўзигина холос — энди 0 сўмга “Super nol” тарифи ишлайди, мутлақо текин мулоқот қилишингиз мумкин. Текин дақиқалар ва мегабайтлар ҳар куни янгиланиб боради.
Ҳуманс олдиндан тузилган алоқа тўпламларини мажбурлаб ўтказмайди. Мижозлар алоқа учун умуман тўламасликлари ёки ойига ўзига маъқул бўлган пулни – яъни Ҳуманс иловасида зарур бўлган дақиқа ва гигабайтларни қўшимча харид қилиш орқали – тўлашлари мумкин.
қадам иловасини App Store ва Google Play'дан юклаб олишингиз мумкин.
Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш 1234
Humans Instagramda
Humans Telegramda
Humans Facebookda
Ҳуманс ҳақида батафсилроқ — humans.uz интернет саҳифасида.





