Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ички ишлар органи бўлим бошлиғи автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда darakchi.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.
Маълум бўлишича, 4 август куни “Урганч – Хива” йўналишида Урганч шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи Ю.Т.га бириктирилган “Ласетти” русумли хизмат автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси (йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган) содир бўлган.
Оқибатда, Т.Ю ҳодиса жойида вафот этган.
Қайд этилган ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.






