АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда эркак ўзининг 23 ёшли амакиваччасини ўлдириб қўйди

Пастдарғом тумани Чортут маҳалласида мудҳиш қотиллик юз берди. Амакиваччаларнинг ўзаро кел...

Пастдарғом тумани Чортут маҳалласида мудҳиш қотиллик юз берди. Амакиваччаларнинг ўзаро келишмовчилиги пичоқбозликка айланиб оқибатда бири ҳаётдан бевақт кўз юмди. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Воқеа 1 август куни соат тахминан 16:00 ларда Пастдарғом тумани “Чортут” маҳалласида содир бўлган. 1995 йилда туғилган Н.О. 2000 йилда туғилган амакиваччаси С.М.ни келишмовчилик туфайлиўлдириб қўйган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов иштирокида мазкур қотиллик муҳокамаси атрофлича таҳлил қилинди. Унда туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари маҳалла аҳли иштирок этди.



"Ёшлар масалалари ҳар вақт ҳам давлат ва жамият учун муҳим ҳисобланган. Эртамиз эгаларининг феъл-атвори, билими ва дунёқараши, жамиятда тутган ўрни, энг асосийси келажаги ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаслиги лозим. Нима учун кейинги вақтларда ёшлар жиноятчилиги ортди?  Унинг сабаблари таҳлил қилинганда, аксарияти ёшларнинг касб-ҳунар ўрганмасдан, таълим олмасдан бекор юришганидан" деди бошқарма бошлиғи. 
 


 

    Бошқа янгиликлар