АсосийJamiyat

Эртага "свет" ўчириладиган пойтахт кўчалари рўйхати эълон қилинди

'Эртага "свет" ўчириладиган пойтахт кўчалари рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

Эртага, 8-август куни тошкентдаги бир қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" хабар берди.

Маълум қилинишича, узилишлар электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилмоқда.

Хусусан,

  • Яккасарой тумани: "Муҳандислар" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
  • Сергели тумани: "Хонобод" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.

 

Ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилди. 

 

    Бошқа янгиликлар