АсосийJamiyat

Бугун Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Бугун Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-37° бўлади.

Пойтахтда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 32-34° бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 23-28° бўлади.

    Бошқа янгиликлар