АсосийJamiyat

Андижон Архитектура институти талабаси Катта Фарғона каналида чўкиб кетди (видео)

'Андижон Архитектура институти талабаси Катта Фарғона каналида чўкиб кетди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги "Фарғона" каналида 20 ёшли йигит чўкиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат бўйича "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот  тақдим этди. 

Аниқланишича, жорий йил 5 август куни соат 13:00 ларда Андижон туманида яшовчи М.М. вилоят ИИБнинг “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, Олтинкўл тумани Гулбоғ МФЙ Гулбоғ кўчасидан ўтиб кетаётган вақтида, ушбу ҳудуддан оқиб ўтган Катта Фарғона каналига ёши тахминан 25-30 ёшлардаги эркак жинсига мансуб шахс чўмилиш мақсадида сувга тушиб, оқиб кетганлигини билдирган.        

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, сувда чўккан шахс Андижон тумани Қўшариқ МФЙда яшаган, 2003 йилда туғилган, Андижон Архитектура институтининг 3-босқич талабаси Ҳ.Ғ. эканлиги маълум бўлди. 

Ҳозирда фуқаро Ҳ.Ғ.нинг оқиб кетганлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар, терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш учун Олтинкўл туман прокуратурасига юборилган. 

    Бошқа янгиликлар