АсосийDunyo

АҚШ Украинага 200 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

'АҚШ Украинага 200 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди'ning rasmi

Жо Байден маъмурияти Украинага 200 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади, деб хабар қилди Reuters манбалари. У ўтган пакетлардаги қуроллар нархини қайта баҳолашнинг бир қисми сифатида ажратилган. Аввалроқ Пентагон харажат 6,2 миллиард долларга оширилганини тан олган эди.

Reuters хабарига кўра, янги пакетга AT-4, TOW ва Javelin танкга қарши ракета комплекслари, миналардан тозалаш ускуналари, Патриот зенит-ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, GMLRS бошқариладиган ракеталар, бошқа ўқ-дорилар ва ўқотар қуроллар киради. Маблағлар Пентагон заҳирасидан ўтказилади.

Маълумотларга кўра, Пентагоннинг нотўғри ҳисоб-китоби “Киев фойдасига ишлаяпти”, чунки келиб тушган 6,2 миллиард доллар Конгресс томонидан маъқулланган 25,5 миллиард долларнинг охиргиси бўлди. Оқ уй Конгрессга қўшимча маблағ ажратиш учун янги бюджет сўрови устида ишламоқда. 

Июль ойи охирида Қўшма Штатлар Украинага 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди, унга NASAMS ва HIMARS қурол тизимлари учун ўқ-дорилар киради. Шунингдек, июль ойида Киевга 1,3 миллиард долларлик ёрдам пакети ажратилган эди.

    Бошқа янгиликлар