АсосийJamiyat

Бухорода соф қуйма олтин бўлакларини сотаётганлар ушланди

'Бухорода соф қуйма олтин бўлакларини сотаётганлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.Р., Ж.Н. ва Ф.Ў. Шофиркон тумани ҳудудида жами 437,3 грамм бўлган 4 дона соф қуйма олтин бўлакларини фуқаролар Р.Ш., Ф.Ш.га 7 минг АҚШ доллари ва 300 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар