1

Фарғонада 16 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

ЖИНОЯТ 08.08.2023, 16:41
Фарғонада 16 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўзини осиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га маълум қилди.

Кеча, 7 август куни Бувайда тумани “Жийдали” маҳалласида яшовчи 2007 йилда туғилган Х.М. уйидаги қўшимча хўжалик хонасида ўзини осган. Оқибатда у ҳодиса жойида вафот этган.

Марҳуманинг яқин қариндошлари сўнгги вақтларда уни руҳияти бузилиб қолганини, ўсмир қиз ўз жонига қасд қилишида ҳеч кимнинг айби йўқлигини изоҳлаб тушунтириш беришган.
Айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1