АсосийJamiyat

"Ташаббусли бюджет"нинг 2023 йил 2-мавсумига лойиҳалар киритиш босқичи ўз ниҳоясига етди

'"Ташаббусли бюджет"нинг 2023 йил 2-мавсумига лойиҳалар киритиш босқичи ўз ниҳоясига етди'ning rasmi

"Ташаббусли бюджет"нинг 2023 йил 2- мавсумига лойиҳалар киритиш босқичи ўз ниҳоясига етди.

Мазкур мавсум доирасида республика бўйлаб 9 426 та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ жами 49 464 та лойиҳалар илгари сурилди. Келиб тушган лойиҳалар ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимликлари қошида ташкил этилган ишчи комиссиялар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда 20 кун давомида саралаб олинади. Сараланган лойиҳаларга овоз бериш босқичи 27 августдан бошланади.

Лойиҳаларнинг энг кўпи Сурхондарё вилоятида киритилган — 12 279 та. Қолган вилоятлардан киритилган таклифлар сони 4 мингтагача. Шунингдек, республикадаги энг кўп лойиҳа ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ (15 140 та). Бундан ташқари маҳалласи ҳудудини ободонлаштиришни истаб порталга таклиф ёзганлар сони 14,8 мингтадан ошган.
Маълумотга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) буджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

Маълумотга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) буджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар