АсосийJamiyat

Сурхондарёдаги омборда йирик ёнғин содир бўлди (видео)

'Сурхондарёдаги омборда йирик ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Бугун, 9 август куни соат 14:01 да Сурхондарё вилояти Термиз тумани, “Бунёдкор” МФЙда жойлашган “Фарғона азот” АЖга қарашли омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВБ хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:10 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:15 да қуршаб олинган ва соат 15:20 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида тахминан 70-80 кв.м майдонда омборхонанинг ичида бўлган кўмир маҳсулоти ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

"Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар