“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38° бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 36-38° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30° бўлади.






