АсосийJinoyat

Андижонда 21 ёшли келин ўз жонига қасд қилди

'Андижонда 21 ёшли келин ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда “Андижонда 21 ёшли аёл ўзини осиб ўлдиргани” ҳақидаги хабар тарқалди. 

Вилоят прокуратураси вазият ҳақида маълумот берди.

Аниқланишича, 15 июль куни Олтинкўл туманида яшаган 21 ёшли келин С.О. ўз жонига қасд қилган.

Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотномасига кўра, С.О.да бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилиши натижасида юзага келган механик асфикция, ўпка виццерал плевра варақлари ости ва юрак эпикард ости соҳаларига қон қуйилиши, бўйин соҳасидаги странгуляцион эгат шилинма, бош пешона ва чап қулоқ супраси атрофида шилинма кўринишидаги жароҳатлар мавжудлиги кўрсатилган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан суд-психология экспертизаси тайинланган.

Хозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. 

Терговга қадар текширув жараёнлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.                                                        

    Бошқа янгиликлар