АсосийЖАМИЯТ

1 ноябрдан давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари ўзгаради

Давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари ўзгармоқда, дея ёзмоқда ҳуқуқшунос-б...

Давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари ўзгармоқда, дея ёзмоқда ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев. 

Унга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан давлат рақами белгилари берганлик учун тўлов миқдорлари қуйидагича бўлади:

1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;

2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 бараваримиқдорида;

3. Транзит РЎДРБ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида;

4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;

5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида.

Давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари 2011 йилдан буён ўзгармаганди.

    Бошқа янгиликлар