АсосийJamiyat

Олти ойда қанча одам Ҳаж ва Умра амалларини бажаргани очиқланди

'Олти ойда қанча одам Ҳаж ва Умра амалларини бажаргани очиқланди'ning rasmi

Жорий йилнинг олти ойида 15 150 нафар зиёратчи ҳаж амалини, 34 мингдан ортиқ зиёратчи умра амалини адо этди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг 51 та асари халқчил таржима қилинди. Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳудудларда 6 та янги диний ташкилот ўз фаолиятини бошлади.

Шунингдек, 7 та диний ташкилотда тубдан қайта қуриш, 18 тасида таъмирлаш ишлари якунланди, 250 та бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришга муҳтож бўлган 6 мингдан зиёд шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан 5 мингга яқин профилактик тадбир ўтказилди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар