1

Қорақалпоғистонда 65 нафар фуқаронинг номига миқроқарз олган МЧЖ раҳбари ва шериклари ушланди

ЖИНОЯТ 11.08.2023, 12:10
Қорақалпоғистонда 65 нафар фуқаронинг номига миқроқарз олган МЧЖ раҳбари ва шериклари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан “ANOR BANK” АЖ мурожаатига асосан  терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “Б.Р.” МЧЖ раҳбари Ш.В. ва бошқалар 65 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз сохта маълумотлар орқали уларнинг номига банк сотув шохобчалари орқали жами 981,5 млн сўм онлайн миқроқарз ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1