АсосийJamiyat

⚡️ДХХ яшаш хонадонида ўқотар қуроллар сақлаётган шахсларни аниқлади

'⚡️ДХХ яшаш хонадонида ўқотар қуроллар сақлаётган шахсларни аниқлади'ning rasmi

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида яшаш хонадонида тўппонча сақлаб келаётган шахслар аниқланди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати. 

Хабарда айтилишича, Самарқанд вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Оқдарё тумани ҳудудида тезкор тадбирлар ўтказилган. 

Оқдарё тумани “Мустақиллик” маҳалласи Бобур кўчасида яшовчи, фуқаро Х.С. уйида ноқонуний равишда пневматик тўппонча, туманнинг “Пичоқчи” маҳалласи “Карки” қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Б. эса ИЖ-40 пневматик қуролини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар