АсосийJamiyat

Сирдарёда адлия ходими 1,2 млн сўм билан қўлга тушди

'Сирдарёда адлия ходими 1,2 млн сўм билан қўлга тушди'ning rasmi

Сирдарё туман адлия бўлими марказ шўъба бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё  вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази шўъба бошлиғи М.Б. фуқаро Ш.У.нинг ишончига кириб, унга 1,4 млн сўм эвазига яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 1,2 млн сўмни таниши Н.С.нинг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар