1

Сурхондарёда МЧЖ норасмий раҳбари 1 млн долларлик кредит маблағлари талон-торож қилди

ЖИНОЯТ 12.08.2023, 15:11
Сурхондарёда МЧЖ норасмий раҳбари 1 млн долларлик кредит маблағлари талон-торож қилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда “S.L.” ва “Қ.Т.” МЧЖ норасмий раҳбари У.Ж. ва бошқалар тижорат банки хизматлар марказидан “S.L.”  МЧЖга лимончилик учун иссиқхона қуришга мақсадида ажратилган кредитни “Қ.Т.” МЧЖга ўтказиб, амалда замонавий иссиқхона ташкил этмосдан, сохта ҳужжатлар орқали ушбу маблағни лизинг тўловлари ва бошқа мақсадларга йўналтириш орқали жами 1 млн АҚШ долларлик маблағларни ўзлаштириш йўли билан  талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.A.” ХК масъул шахслари ва бошқалар тижорат банки филиалидан хусусий корхонага ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида ажратилган 912 млн сўм кредитни бошқа МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб, нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Қаратал” МФЙ бўйича собиқ ҳоким ёрдамчиси Ш.А. 18 нафар фуқаро номига чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 571,3 млн сўмни нақдлаштириб олганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

👉@Department_uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1