АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат 27-32° бўлади

'Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат 27-32° бўлади'ning rasmi

"Ўзгидромет" берган хабарган хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат 27-32° бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-32° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

    Бошқа янгиликлар