АсосийJamiyat

Тошкентда аэропортга олиб борувчи, ҳали қурилиши тугамаган "кўприк" қулади

'Тошкентда аэропортга олиб борувчи, ҳали қурилиши тугамаган "кўприк" қулади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги халқаро аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бирваракайига бешта тўсини қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Гувоҳлар бетон конструкциялар қулаши оқибатида атрофга кучли шовқин эшитилганини айтишди.

«Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг ҳодисага ойдин киритишича, тўсинлар кран ёрдамида ўрнатиш вақтида қулаган. Эҳтиётсизлик оқибатида бир-бирига урилиб, 5 дона тўсин монтаж жойидан тушиб кетган.

"Балкалар асосий йўл эмас балки вагон депосига тегишли шахобча йўлга тушган бўлиб, поездлар қатновига умуман алоқаси йўқ. Воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

 Ҳодиса поездлар ҳаракатига таъсир қилмаган.

Батафсил тафсилотлар ўрганилмоқда, текширишлар натижасида қўшимча равишда батафсил маълумот берилади», — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, июль ойи охирида Ўзбекистон президенти қурилиш ушбу майдонига ташриф буюрган эди.

 

    Бошқа янгиликлар