АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон — Қозоғистон ҳарбийлари ҳамкорликда махсус-тактик ўқувлар ўтказди

Ақтау шаҳридаги  “Оймаша” полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари махсус...

Ақтау шаҳридаги  “Оймаша” полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмалари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқувлари ўтказилди.

Дастлаб ҳар икки давлатнинг мудофаа вазирлари ҳарбий полигон бўйлаб ҳарбий хизматчиларнинг 10 дан ортиқ ўқув нуқталарида ўтказаётган махсус-тактик машқларини кузатди, бевосита унда иштирок этди ва жанговар қуроллардан ўқ узди.

Ўқув режасига мувофиқ, ҳарбий хизматчилар тезкор куч ва воситалар билан ҳамкорликда шартли душманни яксон этиш бўйича ҳаракатларни бошлади. Махсус бўлинмалар учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда разведка-қидирув ҳаракатларини олиб бориб, террорчи гуруҳларнинг жойлашган ҳудудни аниқлади.

Шундан сўнг шартли душман жойлашган ҳудуд ўққа тутилди. Махсус бўлинмалар замонавий қуролли можаролар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги тактик усулдан фойдаланиб, ҳамкорликда яқин масофада жанг қилди. Бунда белгиланган вазифани бажариш вақтида оловли қўллаб-қувватлов гуруҳига зирҳланган техникалар ҳамроҳлик қилди ва шартли душман батамом яксон этилди.

Шундан сўнг меҳмонлар, Ақтау шаҳридаги жойлашган ҳарбий қисмдаги шароитлар билан яқиндан танишиб,навбатдаги манзил, яъни денгиз флотидаги қўшинларнинг кемани қўлга олиш ва ҳужум қилиш бўйича тактик машғулотларни кузатди.

Куннинг иккинчи қисмида ҳамкорликдаги ўқув режасига кўра тунги шароитда баталён тактик гуруҳларинининг ўқув машғулоти ҳам ўтказилиб, ҳамкорликдаги жанговар ҳаракатларини кузатиш билан бирга, баталён командирларининг қарорларини тингланди. Хусусан, баталён тактик ўқувларида топшириқларни бажариш, қурол-яроғ ва ҳарбий техниканинг энг замонавий намуналарини қўллаш, авиация ёрдамида умумқўшин бўлинмаларига мадад бериш, ўтиш қийин бўлган тоғли ва чўл ҳудудларида, шаҳар шароитларидаги махсус операциялар, бўлинмаларни қўллаб-қувватлаш машғулотлари ўз ичига олди.

Машғулотлар якунида мудофаа вазирлари ҳарбий хизматчиларнинг жанговар қобилиятларини юқори баҳолаб, ҳар икки давлатнинг ҳарбий хизматчиларига жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун кўкрак нишонларини топширди.

 

    Бошқа янгиликлар