АсосийJamiyat

Жиззахда 7 ёшли қиз электр симига осилиб ҳалок бўлди (видео)

'Жиззахда 7 ёшли қиз электр симига осилиб ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Жиззах вилояти Зомин туманида 7 ёшли қиз электр симига осилиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди. 

Воқеа Жиззах вилоятининг Зомин тумани Пишағар қишлоғида жорий йилнинг 25 июль куни соат 18:30 лар атрофида содир бўлган.

Ёш боланинг бўйи бемалол етадиган электр симига ўйнаб осилган қизчани ток 20-25 дақиқалар атрофида ушлаб қолган. Марҳум қизалоқнинг бобосининг айтишича, фалокатдан кейин ҳам бир неча кунгача масъуллар томонидан на симлар, на симёғочлар тартибга келтирилмаган. 

 

    Бошқа янгиликлар