АсосийJinoyat

Тошкент ИИББда фуқаронинг вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди - Бош прокуратура

'Тошкент ИИББда фуқаронинг вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди - Бош прокуратура'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан 2023 йилнинг 12 август куни тезкор-қидирув тадбири доирасида босқинчилик ва бошқа жиноятлар учун гумонланиб олиб келинган фуқаро Д.У. шу куни ИИББ маъмурий биносида вафот этган

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди. 

Маълум қилинишича, Д.У.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Д.У.нинг вафоти юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилганлиги сабабли, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 

    Бошқа янгиликлар