АсосийJamiyat

Тошкентда журналистларни калтаклаган “Кўприкқурилиш” корхонаси ходими ишдан бўшатилди

'Тошкентда журналистларни калтаклаган “Кўприкқурилиш” корхонаси ходими ишдан бўшатилди'ning rasmi

Тошкентдаги аэропорт яқинидаги кўприк қулаши бўйича репортаж тайёрлаш учун борган марказий телеканаллардан бирининг журналисти ва оператори қурилишга масъул шахслардан бири томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ОАВ вакилларига зўравонлик кўрсатиб, уларга қарши куч ишлатган ходим - “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси 67-Кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси Н.Эшниязовнинг иши ни кескин  қоралайди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий муносабатида сўз боради. 

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, бугуннинг оъзида Н.Эшниязов  Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ишдан бўшатилган.  

"“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари қонунчилик нормаларига асосан тегишли чоралар кўришини қўллаб-қувватлайди", дейилади муносабатда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар