1

Хоразмда 43 ёшли эркак вояга етмаган қизни олиб қочишга уринди(видео)

ЖИНОЯТ 14.08.2023, 22:35
Хоразмда 43 ёшли эркак вояга етмаган қизни олиб қочишга уринди(видео)

Ижтимоий тармоқларда номаълум эркак Хоразм вилояти Урганч шаҳрида вояга етмаган қизни ўғирлаб кетишга урингани акс этган видео тарқалди. Вилоят  Ички ишлар бошқармаси ҳолат бўйича маълумот берди.

Хабарда айтилишича, бугун, 14 август куни 43 ёшли фуқаро Б.М. Урганч шаҳрида вояга етмаган қизга тегажоғлик қилганликда гумонланиб, қўлга олинган. Аниқлик киритилишича, у 2006 йилдан буён “шизофрения” ташхиси билан руҳий-асаб касалликлар диспансерида ҳисобда туради.

Шунингдек, у айни пайтда вилоят руҳий-асаб касалликлари диспансерига жойлаштирилган. 

“Ҳолат Урганч шаҳар ИИБ томонидан ўрганилмоқда”, дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1