Кеча, 14 август куни соат тахминан 07:00 атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани худудидан кесиб ўтувчи "Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг 25-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Маълум бўлишича, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи К.Х. "Matiz" русумли транспорт воситасида "Олмалиқ-Тошкент" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Натижада, ўзи билан бир йўналишда кетаётган Ж.С. бошқарувидаги "Sinoturk" русумли юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида "Matiz" русумли автомашина ҳайдовчиси К.Х. олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.






