АсосийDunyo

Доғистондаги портлаш натижасида 30га яқин одам ҳалок бўлди, яна 75 киши жароҳатланди (видео)

'Доғистондаги портлаш натижасида 30га яқин одам ҳалок бўлди, яна 75 киши жароҳатланди (видео)'ning rasmi

Доғистонда ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш юз берди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Махачқалъадаги ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга яқинлашгани, яна 75 киши жароҳат олгани ҳақида хабар қилди. 

“Ҳодиса оқибатида 102 киши тан жароҳати олди, улардан 27 нафари ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда. Бироқ, “Яна икки қурбон ҳалок бўлди”, — дея хабар қилди воқеа жойидаги манба.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 70 га яқин ходими Махачқалъадаги ёнғин жойида вайроналарни олиб ташлаш бўйича қутқарув ишларини давом эттирмоқда, кинология бригадаси ҳам ишламоқда.

“Москва вақти билан соат 06:30да муниципалитетга етказилган зарарни аниқлашда ёрдам бериш учун Доғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Бош бошқармасидан бир гуруҳ мутахассислар юборилди”, — дея қўшимча қилди департамент.

Портлаш қурбонлари хотирасига 15 август куни Доғистонда бир кунлик мотам эълон қилинди.

 

Бошқа янгиликлар