Эрондаги масжидда номаълум шахс ўт очиб, 1 кишини ўлдирди, 8 кишини яралади. Бу ҳақда "centralasia" хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Эрон ҳукумати Шероз шаҳридаги Шоҳ Черах масжидида содир этилган терактга алоқадорликда гумонланиб, саккиз кишини ҳибсга олди. Мизан агентлигининг Форс вилояти прокурорига таяниб хабар беришича, қўлга олинганларнинг барчаси хориж фуқаролари.
Эроннинг Форс вилояти бош прокурори Казем Мусавий масжидда ўт очган шахс “зудлик билан қўлга олиниб, сўроққа олиб кетилганини” айтди. Сўроқ пайтида у ўзини Тожикистон фуқароси деб таништирган, дея қўшимча қилди Мусавий.
Ҳеч бир гуруҳ Шоҳ Черак қўриқхонасига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни дарҳол ўз зиммасига олмади.
“Исломий давлат” гуруҳи ўтган йилнинг октябрь ойида масжидга уюштирилган ва 15 кишининг ҳаётига зомин бўлган аввалги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эди.