АсосийЖАМИЯТ

“Media camp 2023” лойиҳаси доирасида журналистлар учун семинар-тренинг ўтказилади

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан 17-20 август кунлари Тошкент вилояти Бўстонли...

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан 17-20 август кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Угам оромгоҳида “Media camp 2023” лойиҳаси доирасида журналистлар учун семинар-тренинг бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси хабар қилди

Мазкур медиа оромгоҳда Бирлашмага аъзо нодавлат телерадиоканалларнинг 100 дан ортиқ ижодий ва техник ходимлари Франция, Туркиянинг малакали журналистлари ҳамда Юнисеф ташкилотининг мутахассислари билан тажриба алмашиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, 4 кун давом этадиган медиа оромгоҳда юртимизнинг тажрибали ва таниқли журналистлари ҳам иштирок этиши ва ёш журналистларга креатив, тезкор, холис контент тайёрлаш бўйича семинар-тренинглар ўтиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, тадбирлар давомида журналистларни мусиқий-кўнгилочар дастурлар, қизиқарли спорт мусобақалари ҳамда сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

    Бошқа янгиликлар