"Лан" тўфони Япониянинг Хонсю оролининг ғарбий ва марказий қисмларига етиб келди, дея ёзмоқда Zamon.uz.
Бўрон кучли ёмғир ва шиддатли шамолни олиб келди. Кансай халқаро аэропортида камида 20 киши тан жароҳати олди, 600 дан ортиқ кишига ёрдам кўрсатилган. Вакаяма префектурасида кўчки хавфи туфайли 26 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Тўфон муносабати билан темирйўл алоқалари тўхтатилди, 800 дан ортиқ рейслар бекор қилинди.






