АсосийJinoyat

Сурхондарёда ёқилғи баки ичига яширилган сигаретлар фош этилди (видео)

'Сурхондарёда ёқилғи баки ичига яширилган сигаретлар фош этилди (видео)'ning rasmi

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постининг “кириш” автопавильонига қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига ўтиш учун кириб келган фуқаро Р.У. бошқарувидаги автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди.  

Натижада,  автотранспорт воситасининг ёқилғи баки ички томонига яширилган ҳамда акциз маркаси билан маркаланмаган умумий қиймати 51 млн. сўмлик  жами 2040 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси хабар берди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар