Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Исроилда уйда парваришлаш соҳасига фуқароларни ишга таклиф этмоқда.
Номзодлар учун талаблар:
Изоҳ: аёл номзодларга устунлик берилади.
- 25-45 ёш оралиғида;
- Бўйи камида 1,5 метр ва вазни камида 45 кг;
- парваришлаш бўйича Ўзбекистонда тан олинадиган ва назорат қилинадиган камида 240 соатлик ўқув курсини тугатганини тасдиқловчи сертификат;
- тиббиёт коллежи ёки бошқа ўқув марказларида камида 18 ойлик ҳамширалик иши курсини тугатганини тасдиқловчи диплом;
- Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган ўқув муассасасида физиотерапия курсини тугатганини тасдиқловчи диплом;
- инглиз ва рус тилини ўрта даражада билиши;
- камида 9 йиллик ўрта таълим мактабини тугатганини тасдиқловчи шаҳодатнома;
- илгари Исроилда ишламаган бўлиши;
- Исроилда ишлаётган ёки яшаётган турмуш ўртоғи, ота-онаси ёки фарзандлари бўлмаслиги;
- жисмонан ва руҳан соғлом (сил, гепатит, сифилис, гонорея ва ОИТС билан касалланмаган) бўлиши ҳамда жисмоний парвариш ишларини бажаришга қодир, гиёҳвандлик ёки спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслиги;
- судланмаган;
- Ўзбекистон фуқаролиги;
- CОВИД-19га қарши эмланган, карантин талабларига риоя қилиш.
- Ойлик маош: 5300 шекел (1500 АҚШ доллар)
- Иш вақти: ўзгарувчан
Исроил томонига хизматлар савати (1000 АҚШ доллари), авиачипта, виза, Агентлик тўлови, яшаш харажатлари фуқаро ҳисобидан.
Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Қуйидаги манзилларда Исроилда қарияларни парваришлаш соҳаси бўйича мутахассислар билан суҳбатлар ташкил этилади:
17-август куни Фарғона шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази
73 244-40-01; (94) 075-15-12.
20-август куни Нукус шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази
55 102-53-32, 55 102-53-34.
23-август куни Қарши шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази
️ 55 403-12-82.
25-август куни Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази
️ 65 226-56-99, 93 966-99-59.
29-август куни Самарқанд шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази
️ 66 233-24-00, 66 233-53-00.
7 сентябрь куни Тошкент шаҳри
Олмазор касб-ҳунарга ўқитиш маркази. Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Умид кўчаси 16-уй.
️ 66 233-24-00, 66 233-53-00.






