Ўзбекистон мерганлари Озарбайжонда "Париж-2024" йўлланмалари учун курашади

СПОРТ 16.08.2023, 20:44
Ўзбекистон мерганлари Озарбайжонда "Париж-2024" йўлланмалари учун курашади

Бугундан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди, деб  хабар бермоқда "Дунё" АА.

Миллий Олимпия  қўмитаси маълумотига кўра, мазкур дунё биринчилигидаЎзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини пневматик милтиқдан ўқ отиш дастурида Вадим Скороваров, Жавоҳир Соҳибов, Мухтасар Тохирова, пневматик тўппончадан ўқ отиш баҳсларида  эса Муҳаммад Камолов, Владимир Свечников, Вениамин Никитин, Ситора Эргашбаева ҳимоя қилади.

1 сентябрга қадар давом этадиган мусобақада 101 мамлакатдан 1200 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Аҳамиятлиси, мазкур мусобақада Олимпия дастурларида Париж-2024 лицензиялари ҳам ўйналади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1