Миржалол Қосимов "Барселона" жамоаси афсоналарига қарши майдонга тушади

СПОРТ 17.08.2023, 12:01
Миржалол Қосимов "Барселона" жамоаси афсоналарига қарши майдонга тушади

Жорий йилнинг 30 август куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Марказий Осиё футбол афсоналари ва Испаниянинг "Барселона" клуби афсоналари ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Бу ҳақда "Барселона" клуби Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу баҳсда "Барселона" клубининг собиқ футболчилари Роналдиньо, Ривалдо, Карлес Пуйол, Хавер Савиола, Роналд де Бур, Жулиано Белетти, Франческо Кокулар ва бошқалар иштирок этишади.

Ўзбекистонлик таниқли собиқ футболчи Миржалол Қосимов "Барселона" ва Марказий Осиё афсоналари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида иштирок этади. 

"Осиё афсоналари" таркибида, Ҳидетоши Наката, Андрей Канчелскис, Миржалол Қосимов, Мухсин Мухамадиев ва бошқалар иштирок этади.

Учрашувни ФИФАнинг энг яхши собиқ ҳакамларидан бири ва жаҳон чемпионатлари тарихида бош ҳакам сифатида ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекорд (11 та) натижа қайд этган ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқариб боради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1