Оператор қарзларни тўламагани учун мамлакатни озиқлантирган иккита иссиқлик электр станциясини ўчириб қўйганидан сўнг Ливан электрсиз қолди. Яқин Шарқ давлати аҳолиси соат 17.00 дан бери электр таъминотисиз қолмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Иккита иссиқлик электр станцияси Ливан учун ягона электр энергияси манбаи эди. Улар жами 550 МВт ишлаб чиқаради. Электр узилишидан кейин мамлакат зулматга ботди, сув насос станциялари ва бошқа инфратузилмалар ишламай қолди.
Оператор 11 август куни электр энергиясини ўчириб қўйиш билан таҳдид қилган, бироқ Ливан расмийларининг илтимосига кўра у қарзни тўлаш учун вақт берган.
Шунга ўхшаш ҳодиса 2021 йили мамлакатда ёқилғи танқислиги сабабли содир бўлган эди.






